Мактабга ишга жойлаштириш эвазига фуқародан 300 АҚШ доллари сўраган.
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Самарқанд вилоятдаги туманларнинг бирида халқ таълими бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишловчи Р.Т. фуқародан пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Р.Т. хизмат мавқеидан фойдаланиб маҳаллий фуқародан туман мактабларининг бирига ўқитувчиликка ишга жойлаштириш эвазига ундан 300 АҚШ доллари сўраган.
Ҳозирда ҳолат бўйича фуқаро Р.T.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда Самарқандда декан ўринбосари пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


