Жамият

Самарқанддаги давлат муассасаларида 563 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Самарқанд вилоятидаги бюджет муассасаларида қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ айрим ҳолатларни ошкор қилди.

Самарқанддаги давлат муассасаларида 563 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

 

 

Қайд этилишича, агентлик томонидан ўтказилган ўрганиш давомида Самарқанд вилоятидаги бюджет ташкилотлари томонидан ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаш ҳамда қурилиш учун ажратилган маблағларни сохта ҳужжатлар асосида талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.

 

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали мансабдорлари марказда ишловчи 54 нафар ишчи-ходимга умумий 175 миллион сўмлик туғруққача ва туғруқдан кейинги таътил, касаллик варақаси ва меҳнат таътили ҳамда устама пулларини асоссиз ҳисоблаш орқали давлат бюджетининг жуда кўп миқдордаги маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

 

Шунингдек, Самарқанд шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуаси томонидан ходимларга иш ҳақи сифатида 50 миллион сўм ва Нарпай туман Ободонлаштириш бошқармасида жами 29 миллион сўм бюджет маблағлари қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тасарруф этилгани маълум бўлган.

 

Вилоят прокуратура идоралари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида вилоятдаги бюджет муассасаларида жами 563 миллион сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

 

Ҳозирда вилоятдаги бошқа муассасаларда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"