Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити тадбирларида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти – Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси тадбирларида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити тадбирларида иштирок этади

 

 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Тожикистон раислигида ўтказилаётган саммит ишида ШҲТга аъзо давлатлар – Ҳиндистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғиз Республикаси, Покистон Ислом Республикаси ва Россия Федерацияси етакчиларининг иштирок этиши кутилмоқда.

 

Қайд этилишича, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар томонидан Беларусь Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Мўғулистон Президентлари иштирок этади. Мажлиснинг фахрий меҳмони сифатида Туркманистон раҳбари таклиф этилган.

 

Шунингдек, тадбирда ШҲТ ижроия органлари ва бошқа халқаро институтлар раҳбарлари қатнашади.

 

Таъкидланишича, кун тартибига мувофиқ, иштирокчилар ШҲТнинг ўтган 20 йилги фаолиятининг асосий якунларини кўриб чиқадилар, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифаларини муҳокама қиладилар. Глобал сиёсат ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

 

Саммит якунида Душанбе декларациясининг қабул қилиниши, давлатлар раҳбарларининг қарорлари ва Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир бошқа кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади.

 

Бундан ташқари, Президентимиз дастуридан ҳамкор давлатлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ҳамда Афғонистондаги вазият бўйича “ШҲТ - КХШТ” форматидаги учрашувда иштирок этиш ўрин олган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити тадбирларида иштирок этади | Zamon.uz