Сиёсат

Шавкат Мирзиёев афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини айтди

Маълумки, Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтмоқда. Музокараларда Афғонистон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини айтди.

Шавкат Мирзиёев афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини айтди

 

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

“Афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга, ушбу мамлакатда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда туркманистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

 

Учрашувда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида тараққиёт гарови экани таъкидланган.

 

Шунингдек, президентлар халқаро майдонда, шу жумладан, БМТ, МДҲ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин мулоқотни давом эттириш ҳамда ташаббусларни биргаликда илгари суришга ҳам келишиб олди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бошлангани ва учрашув давомида 23 та ҳужжат имзолангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"