Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь, шанба куни ўтказилади. Тантанали маросимда Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари вакиллари ҳамда ҳукумат аъзолари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этади”, – деган нашр манбаси.
Маълумот ўрнида: 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент Сайловида ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев 80.1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.


