Жаҳон

Шимолий Македонияда концерт вақтида ёнғин юз берди

Фожиа оқибатида 50 киши ҳалок бўлган.

Шимолий Македонияда концерт вақтида ёнғин юз берди

 

Шимолий Македониянинг Коçани шаҳрида бўлиб ўтган концертда ёнғин чиқиши натижасида камида 50 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий «Вечер» нашрининг хабар беришича, фожиа тунги клубда содир бўлган ва ёнғин пиротехника воситалари сабаб юзага келган бўлиши мумкин.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, концерт ўтказилган клубнинг эгаси қўлга олинган. Шунингдек, Шимолий Македония Ички ишлар вазирлиги тадбир ташкилотчиларини сўроққа чақирган.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин тез тарқалган ва кўпчилик залдан чиқишга улгурмаган. Ҳозирда расмийлар ҳодисанинг аниқ сабаблари ва жабрланганлар сонини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар жароҳатланган, уларнинг айримлари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

 

Расмийлар воқеа жойида тергов ҳаракатларини олиб бораётган бўлиб, фожиа юзасидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

custom img

Остонада илк ҳаво таксиси синовдан ўтказилди

Мамлакат 2028 йилгача вертипортлар тармоғини барпо этиш ва ҳаво таксиларини транспорт тизимига интеграция қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ядровий битимга эга бўлиши учун Иброҳим келишувига қўшилиши шарт — Трамп

АҚШ раҳбари валиаҳд шаҳзодага фуқаролик ядро дастурини қўлга киритиш учун ўз шартларини қўйди.

custom img

“Росатом”даги молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистондаги АЭС қурилиши ортга сурилиши мумкин

Компаниянинг молиявий муаммолари Марказий Осиёнинг ядровий энергия соҳасидаги режаларини хавф остида қолдирмоқда.

custom img

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

custom img

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

custom img

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

Айрим жиноятларга алоқадор шахслар ҳамда уларнинг яқинларига виза берилмайди.

custom img

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"