1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Сирдарёда ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

Таъкидланишича, аварияга йўлнинг торлиги, шунингдек, ҳайдовчи ухлаб қолгани сабаб юзага келган.

Сирдарёда ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

 

 

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ҳайдовчи вафот этди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 06:00 М-34 автомобиль йўлининг туман ҳудудидан кесиб ўтувчи 75-километрида Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «ГАЗ-53» юк машинаси йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга келиб урилган. Оқибатда юк машинаси салонида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи эса воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, аварияга йўлнинг торлиги, шунингдек, ҳайдовчи ухлаб қолгани сабаб юзага келган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика