Жамият

Сохта долларга телефон сотиб олган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб фирибгарлик йўли билан пул топишни мақсад қилди.

Сохта долларга телефон сотиб олган фирибгар ушланди


2021 йил 6 август куни  Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқародан iPhone 12 Pro русумли телефон аппаратини 1.200  долларга сотиб олди. Лекин фирибгарлар телефон эгасига берган валюталар қалбаки экани маълум бўлди.  Жабрланувчи дарров ички ишлар органига мурожаат қилди. 


Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида фирибгарлардан бири Қ.Аисмли фуқаро эканлиги аниқланиб, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасида қўлга олинди. Унинг ёнида Юнусжоновга тегишли бўлган iPhone 12 Pro русумли телефон аппарати ҳамда 5 минг қалбаки  АҚШ доллари борлиги аниқланди. Текширув давомида гумондор Қ.А  Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувга берилган шахс бўлиб чиқди. Гумонланувчи билан олиб борилган суриштирув натижасида унинг  аввал содир этилган  бир нечта  жиноятларда ҳам қўли борлиги аниқланди. Уларнинг  учтаси валюта билан, учтаси фирибгарлик билан боғлиқ.


Гумондор Қ.А қалбаки валюталарни қай йўсинда қўлга киритгани бўйича қуйдагича изоҳ берди. 
"Мен бу пулларни топиб олганман.  Маҳаллага кириш йўлида катта файл папка ётган экан. Қизиқиб очиб қарасам ичида доллар бор экан. Аввалига ҳақиқий деб ўйладим, сохталигини кейин билдим."


Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. 


Шунингдек, Қ.Ага нисбатан Чилонзор тумани ИИОФМ бошқармаси тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3 қисм,  яъни фирибгарлик  бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир унга нисбатан  қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Муножат Валиева

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"