Жамият

Сохта харидор кассадаги пулларни ўмариб кетди

Харидор сифатида дўконга кирган шахс кассадаги пулларни ўмариб кетган. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Сохта харидор кассадаги пулларни ўмариб кетди

 

Маълум қилинишича, Қарши шаҳар “Орзу” бозорида кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи Р.Х.  харидор кўплигидан дўкондаги назоратни йўқотиб қўйган. Тушдан кейин савдо кассасидаги пулларнинг камлигини сезиб қолгач, ҳисоб-китоб қилиб кўрган. Оқибатда, 2 200 000 сўм пулнинг йўқолгани маълум бўлган. Мазкур воқеадан сўнг жабрланувчи 2021 йил 22 сентябрь куни Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.

“Шу куни соат тахминан 14:00 да бир нотаниш фуқаро дўконга келиб, гўёки ўзини кийим сотиб оладиган қилиб кўрсатиб, сотувчини чалғитган. Назоратсиз қолдирилган дўкон кассасида пулларни яширин равишда ўғирлаб, кўздан йўқолган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган ўғри Косон тумани “Ушоқтепа” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Х.К. экани маълум бўлди”, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Aввал Деновда пул ўғирлаган фуқаро ушлангани, Жиззахда фирибгар ўз дўстининг 3500 АҚШ долларини ўмаргани ҳамда Тошкентда дорихонани ўмарган икки босқинчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.