Жаҳон

Суданда бортида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди

Бу ҳақида Россиянинг Судандаги элчихонаси хабар берди.

Суданда бортида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди

Фуқаролар уруши давом этаётган Судандаги жангларни кузатувчи Sudan War Monitor лойиҳасига кўра, ушбу самолёт "Тезкор жавоб кучлари” ҳарбийлаштирилган гуруҳи учун юк олиб кетаётган бўлган. Самолёт ушбу гуруҳ жангчилари томонидан хатолик туфайли уриб туширилган.

 

"Самолёт экипаж аъзоларидан бири Россия фуқароси бўлиши мумкин", — деб ёзади Sudan War Monitor ҳаво кемаси қулаган жойдан олинган кадрларга таяниб.

 

Ижтимоий тармоқларда Суданда уриб туширилган самолёт қолдиқлари акс этган видео чоп этилди. Кадрлар Х ижтимоий тармоғидаги Аlqadh News аккаунтида пайдо бўлди. Тасвирларда учувчиларнинг ҳужжатлари ҳам кўрсатилган. Улардан бирининг Россия паспорти, иккинчисининг махсус ҳужжати намойиш этилди.

 

Ҳозирда воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.

custom img

Угандада очликдан 19 киши вафот этди

Расмийлар яқин икки ой давомида 9 400 тонна озиқ-овқат ёрдамини аҳолига етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Испанияда жазирама оқибатида 3 800 дан ортиқ одам вафот этди

2026 йилнинг биринчи ярми мамлакатда сўнгги 65 йил ичидаги энг иссиқ давр бўлди.

custom img

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3 200 нафардан ошди

Эпидемия асосан мамлакатнинг шарқидаги Итури вилоятида авж олмоқда.

custom img

Россия урушни бошламаган — Путин

Россия президентининг айтишича, Москва Украинадаги урушни бошламаган, балки Киев томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатларга жавоб қайтарган.

custom img

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

custom img

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

Тахминлар Эрон ТИВ раҳбарининг Каспий денгизидаги Эрон кемасига қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлди.

custom img

АҚШнинг Сиетл штатида отишма содир бўлди, икки киши вафот этди

Жароҳатланганлардан тўрт нафари шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани маълум қилинди.

custom img

Россия меҳнат мигрантлари учун янги талабларни жорий этди

Янги қонунга кўра, мигрантлар ўзлари ва қарамоғидаги оила аъзоларини яшаш минимумидан кам бўлмаган даромад билан таъминлаши шарт бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"