Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Бойсун туманида 2021 йил 27 август куни “Malibu” ҳайдовчиси туманнинг Шифобулоқ маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган М.Алишер бошқарувидаги “Камаз” русумли автомашинасига ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба ўқ отган.
Пневматик пистолет, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган.
28 август куни “Malibu” ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эркак танишининг кўзига пневматик пистолетда отиб қўйганди.


