Сурхондарёлик бир қатор босқинчиларга чора кўрилди
Шўрчи туманида 2021 йил 25 июль куни соат 01.30 ларда, Денов тумани «Қизилгул» маҳалласида яшовчилар, К. Шерали ва мактаб ўқувчиси, У. Жавоҳир, Узун туманида яшовчилар, A.Ислом, B.Жаҳонгир ва Р.Улуғбеклар И. Абдумалик бошқарувидаги Некция русумли, автоуловида юришган.

Шу маҳаллада яшовчи, С. Санжарнинг қўлида телефон борлигини кўриб, унинг ёнига тўхтаб, Р.Улуғбек С. Санжарга қўл телефонидан телефон қилиб олишлигини айтиб, ундан телефонини олган вақти K. Шерали қўли билан С.Санжарнинг жағ соҳасига уриб, сўнг унинг шериклари ҳам С.Санжарнинг турли жойларига уриб тан жароҳати етказишиб, унга тегишли бўлган “SUMSUNG S7" русумли қўл телефонини олиб, автомашинага ўтириб, воқеа жойидан яширинишган. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
С.Санжарнинг олган тан жароҳати ўртача оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 26 июль куни K. Шерали, У. Жавоҳир, И. Абдумалик, Б. Жаҳонгир ва Р.Улуғбекларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.







