Жаҳон

Тайвань мудофаа вазирлиги амалдори жонсиз ҳолатда топилди

Ҳодиса Хитой билан муносабатлар кескинлашган бир пайтда содир бўлган.

Тайвань мудофаа вазирлиги амалдори жонсиз ҳолатда топилди

 

 

Тайвань мудофаа вазирлиги тадқиқотлар ва ихтиролар бўлими ходими меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Reuters  хабар берди.

 

Агентлик хабарига кўра, 6 август куни тонгда, Тайвань жанубидаги меҳмонхоналардан бирида Чун Шань фан ва технологиялар миллий институти раҳбари ўринбосари Оу Ян Ли-син жасади топилган. Ҳокимият унинг ўлими сабабларини аниқлаштирмоқда.

 

Оу Ян жанубдаги Пиндун округида хизмат сафарида бўлган. У 2022 йилда лавозимига тайинланган, ракеталар ишлаб чиқариш лойиҳасини назорат қилган.

 

Чун Шань фан ва технологиялар миллий институти ракеталар ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан шуғулланган. Reuters маълумотларига кўра, 2022 йилда уларнинг сони 500га етди.

 

Маълумот ўрнида: 2 августда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси Тайванга ташриф буюрди. Шундан кейин Хитой орол атрофида йирик ҳарбий машғулотлар бошлашини эълон қилди. Ҳозирда Тайвань атрофидаги олти нуқтада ўқув машқлари бўлиб ўтмоқда.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"