Жамият

Тожикистонга Ўзбекистондан автобус қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой транспорт коридори ҳам ривожлантирилади.

Тожикистонга Ўзбекистондан автобус қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

 

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-тожик қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда мамлакатлар ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

 

Йиғилишда томонлар, шунингдек, коронавирус пандемияси сабаб бугунги кунда тўхтаб қолган автобус қатновларини қайта тиклаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.

 

“Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” транспорт коридорини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

 

Маълумот учун: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови 26 йиллик танаффусдан сўнг 2018 йилнинг 15 майидан бошлаб тикланди. Аммо 2020 йил 16 мартдан коронавирус пандемияси сабабли автомобиль қатнови чекланди. 1 сентябрдан бошлаб эса чекловлар босқичма-босқич олиб ташлана бошланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Afrosiyob” поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилгани ҳамда "Uzbekistan Airports" хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни пасайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"