Жамият

“Толибон” билан алоқаларнинг “йўл харита”си ишлаб чиқилди

24 август куни “Катта еттилик” (G7) давлатларининг Афғонистондаги вазиятга бағишланган онлайн саммити бўлиб ўтди

“Толибон” билан алоқаларнинг “йўл харита”си ишлаб чиқилди

Унда Кобулдан эвакуация қилинаётганлар масаласида томонлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳокама қилинган.  20 йил давомида АҚШ ва НАТО қўшинлари билан ҳамкорлик қилган афғонларни олиб чиқиб кетиш муҳимлиги таъкидланди. “Катта еттилик”нинг АҚШдан бошқа аъзолари  ва ЕИ раҳбарлари Жо Байденни 31 августдан кейин ҳам эвакуацияни давом эттиришга чақирган. Байден ўз навбатида Вашингтон ҳарбий миссияси муддатини  узайтириши эҳтимоли борлигини маълум қилган. 
Жангарилар томонидан халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши “Толибон” ҳокимияти тан олинишининг асосий шарти  эканлиги айтилган. Давлат раҳбарлари 31 августга қадар Кобулдан эвакуация хавфсизлигини таъминлаш  толибларнинг асосий мажбурияти эканлигини қайд қилган. “Еттилик” ҳаракатни 31 августдан кейин ҳам мамлакатни тарк этишни истаганларга тўсқинлик қилмасликка чақирди.  Шу билан бирга “Толибон” билан алоқаларнинг “йўл харита”си ишлаб чиқилган. 
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг саммитда терроризмга қарши кураш масаласи марказий мавзу бўлганини маълум қилди. Сиёсатчининг айтишича, террорчи гуруҳлар Афғонистонда эркин ҳаракат қилишига йўл қўймаслик керак. 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Афғонистон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ “Толибон” диктатурасига қарши эканини маълум қилган эди. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.