Жаҳон

“Толибон” раҳбарияти БМТдан ёрдам сўради

“Толибон” сиёсий офиси раиси ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станекзай Қатарда БМТ Бутунжаҳон  озиқ-овқат дастури вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Муҳаммад Наим хабар берди.

“Толибон” раҳбарияти БМТдан ёрдам сўради

 

 

Станекзай Бутунжаҳон  озиқ-овқат дастури директори Девид Бисли билан музокара ўтказган. У БМТдан Афғонистон учун озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдами сўраган.

 

“Томонлар, шунингдек, мамалакат олдида турган долзарб муаммоларни муҳокама қилди, Афғонистондаги қашшоқ фуқароларига дарҳол ёрдам кўрсатиш зарурлиги қайд этилди”, — деган Муҳаммад Наим.

 

“Толибон” вакилининг қўшимча қилишича, ҳаракат Бислига хавфсизликни таъминлашга ваъда берган. Сиёсий офис БМТга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Афғонистон жиддий гуманитар ҳалокат ёқасида тургани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ радар станцияси ҳам нишонга олинган эди.

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

Ниқоб таққан икки киши ҳайдовчидан машинадан тушишни талаб қилган. У бўйсунмай, қочишга уринганида автомобилга қарата ўқ узилган.

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

Эрон АҚШ ОАВларидаги хабарлар кейинги тажовуз учун баҳона яратишга қаратилганини билдирган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.