Жаҳон

"Толибон" яна қизларнинг мактабга боришини тақиқлади

Афғонистон таълим вазирлиги умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг дарсга боришини тақиқлади.

"Толибон" яна қизларнинг мактабга боришини тақиқлади

 

Вазирлик буйруғига кўра, "қизлар ўрта ва ўрта махсус мактаблари кейинги огоҳлантиришгача ёпиқ қолади". Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан фақат 6-синфгача бўлган қизлар мактабга бориши мумкин бўлади.

 

Қайд этилишича, бундай қарор қабул қилинишига мактаб формаси билан мусулмон қонун-қоидалари ва урф-одатлари — шариат нормалари ўртасидаги номувофиқлик сабаб бўлган. Бошқарманинг таъкидлашича, 7-синфдан 12-синфгача бўлган қизларнинг формаси шариат, миллий анъана ва маданият асосида ишлаб чиқилса, толиблар улар учун мактабларни қайта очишини таъкидлаган.

 

Жорий йил февраль ойи охирида мамлакат таълим вазирлиги Афғонистонда ўғил болалар ва қизлар учун ўқув йили мамлакат ҳижрий тақвими бўйича янги йилнинг биринчи кунида, яъни 21 мартдан кейин бошланишини эълон қилганди.

 

Шундан сўнг кафедра вакили дарсларда қизларга аёллар, ўғил болаларга эса эркаклар дарс беришини таъкидлади. Қизлар синфларида аёл ўқитувчи йўқлиги сабабли дарсларни тажрибали, ёши каттароқ эркак ўқитувчилар ўтказиши керак эди. Аммо ундай бўлмади. Афғонистонлик ўқувчи-қизлар кеча мактабнинг очилганидан қувонганди. Бугун эса уларнинг орзулари саробга айланди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.