Жамият

Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

Тошкентдаги банкоматлардан бирини бузиб, унинг ичидан 165 миллион сўм ўғирлаган 24 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

 

 

Маълум бўлишича, 18 сентябрь куни соат 01:00 ларда номаълум шахс "Авиасозлар" даҳасидаги банкоматлардан бирини бузиб, ундаги пулларни ўғирлаб кетган.

 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ушбу шахсни эртаси куни ушлашга муваффақ бўлган. Аниқланишича, қўлга олинган шахс бунга қадар бир неча бор судланган. Унинг уйида ўтказилган тинтувлар давомида 73 миллион сўм топилган. Қолган пулларни у ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

 

"Кечқурун ичдим ва кўчага чиқдим. Банкомат кўрдим, унда пул борлигини билардим. Машинамда иккита пичоқ бор эди, очадимикан ёки йўқ дея пичоқни тиқдим. Очилди, иккита ‘ячейка’ турган экан, олиб кетдим…", — дейди гумонланувчи.

 

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида банкоматлар нега ишламаётгани, Навоийда ака-ука товламачилик қилиб, Жанубий Кореяга юбориш учун икки дўстидан 3 000 доллардан пул ундиргани ҳамда Жиззахда фирибгар ўз дўстининг 3 500 АҚШ долларини ўмаргани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"