1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди

Жорий йил 26 июль куни соат 20:53да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган электр подстанциясида ёнғин содир бўлган.

Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди

 

 

ФВВ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув техникалари воқеа жойига соат 20:57да етиб борган. Ёнғинни ўчиришга 4та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилиб, ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилган.

 

Вазирлик хабарига кўра, подстанция электр манбасидан узилиши билан ёнғин қуршаб олиниб, у соат 22:42да батамом ўчирилган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика