1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентда "шантаж" қилиб, севгилисидан пул ундирмоқчи бўлган йигитнинг режаси чипакка чиқди

Йигит қиздан 5 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Тошкентда "шантаж" қилиб, севгилисидан пул ундирмоқчи бўлган йигитнинг режаси чипакка чиқди

 

Ж.А. ижтимоий тармоқлар орқали Ш.Ж. билан танишиб қолади ва анча вақтгача интернетда гаплашиб юришади. Шундай суҳбатларнинг бирида у қизни яланғоч ҳолда видеотасвирга тушиб, юборишга кўндиради. Видеотасвирни қўлга киритган Ж.А. уни ўзига тегишли уяли алоқа воситасининг хотира картасига юклаб олади. Ж.А. мазкур видеотасвир орқали Ш.Ж.дан пул ундириш фикри туғилади. У Тelegram'да профил очиб, сўнг ушбу профил орқали Ш.Ж.га алоқага чиқади. Унга ўзининг уяли алоқа воситаси хотира картасида сақлаб келаётган видеотасвирларнинг скриншотини юбориб, агар 5 000 АҚШ доллари бермаса, бу видеотасвирни яқинларига юбориш билан таҳдид қилади. Ш.Ж. ундан бу уяциз видеони қариндошларига юбормасликни илтимос қилиб, 2 500 АҚШ доллари бера олишини айтади. Шундан кейин Ж. унга пулни яқин атрофда жойлашган савдо мажмуасида қабул қилиб олишини маълум қилади.

 

Пул қабул қилиб олиш жараёнида Ш.Ж. уни таниб қолишидан чўчиган Ж.А. қариндоши У.A.ga “Бир танишимнинг менда қарзи бор, имконинг бўлса ўша пулни олиб кел. У пулни савдо мажмуасига олиб келади. 2500 АҚШ долларини олганингдан кейин манабу тилхат билан хотира картасини унга берасан”, деб У.A.ни алдайди. Ж.А. гапига ишонган соддадил У.А. пулни олиш учун Ш.Ж. ёнига жўнайди. У учрашув белгиланган савдо мажмуасининг олдида Ш.Ж. билан учрашиб, пул маблағларини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинади.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган Ж.А. ўз айбига қисман иқрорлигини, дастлабки терговда берган кўрсатмаларини тасдиқламаслигини билдирди. У., Ш.Ж. билан ўқувчилик пайтидан бери гаплашиб юришини, кейинчалик Хитойга ўқишга кетганлиги боис қиз билан кўриша олмаганини, фақат ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилганини айтади. Унинг маълум қилишича, Ш.Ж. билан турмуш қурмоқчи бўлишган, аммо қизнинг уйидагилар уни бошқа йигитга унаштиришган. Бу нарса Ж.А. қаттиқ алам қилган ва гўёки, қиз учун сарфлаган пулларини шу йўл билан ундириб олмоқчи бўлган. Шу мақсадда Теlegram'да профил очиб, қозоқ тилида мулоқот қилган. Гарчи судланувчи Ж.А. айбига қисман иқрор бўлса-да, унинг айби етарли далиллар билан ўз исботини топди.

 

Ж.A. Жиноят  кодексининг 165-моддаси, 1-қисми билан айбли, деб топилди ва унга шу модда билан 4 йил муддатга сутканинг кечки соат 22:00 дан эртаси куни соат 06:00 га қадар озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Аввалроқ Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун 6 минг АҚШ доллар талаб қилган товламачи ушлангани ҳамда Андижонда виртуал фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика