Жамият

Тошкентда такси ҳайдовчиси уч нафар аёлга шилқимлик қилди

“Nemolchi.uz” интернет-манбасида уч нафар аёлларга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди.

Тошкентда такси ҳайдовчиси уч нафар аёлга шилқимлик қилди

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди

 

Унда айтилишича, “Мatiz” русумли автомобиль (давлат рақами 10 Й 518 СA) ҳайдовчиси — Жаҳонгир Т. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББга ариза келиб тушмаган. Идора ходимлари юқоридаги эълон муаллифи билан боғланиб, жабрланувчилар ҳақида маълумот олгандан сўнг, аёлларга ёзма равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. Шу  йилнинг 17 сентябр куни икки нафар жабрланувчилар — Э.М. ва Т.Ю.лар Миробод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилишди. Учинчи қиз — М.С. ҳам яқин орада ариза ёзишга тайёрлигини билдирди.

 

Мазкур ҳолат бўйича тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.

 

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз ва яқинларингиз ножўя ҳатти-ҳаракат қилган такси ҳайдовчиларига дуч келсангиз, ички ишлар органларига мурожаат қилинг. Бу нафақат сизга, балки жамиятга ҳам фойда бўлади”, — дейилади ИИББ хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилонзорда такси ҳайдовчиси машинага чиққан қизга зўравонлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"