Яккасаройда ўтказилган тунги рейдда “Lacetti” салонидан гиёҳвандлик моддаси топилди
Шу йил 20 август куни соат 02.40 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси томонидан “Тун” рейд тадбири ташкил этилди.

Рейд давомида Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1992 йилда туғилган А. М. бошқарувидаги “Lacetti” русумли давлат рақами 01 Е 998 НА бўлган автоулов орган ходимларида шубҳа уйғотди.
Холис гувоҳлар иштирокида текширилганда автомобиль салонидаги қора сумка ичидан қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритиб янчилган ўсимлик топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилди. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.







