Жамият

Тушунтириш хатида нима деб ёзиш ходимнинг ихтиёрига боғлиқ

САВОЛ. Тушунтириш хатини компьютерда ёзган эдим, аммо мендан қўлда ёзишимни талаб қилишяпти. Бундан ташқари, шанба кунлари ҳам ишлаганимни ёзсам, бу ҳақида ёзмаслигим кераклигини айтишяпти, шу тўғрими?

Тушунтириш хатида нима деб ёзиш ходимнинг ихтиёрига боғлиқ

 

ЖАВОБ.

Эслатма. Тушунтириш хати – ҳар қандай факт ва ҳодисанинг сабабларини (иш жойида йўқлиги, кечикиш, меҳнат вазифаларини бузиш, иш берувчининг мулкига зарар етказиш ва бошқалар) тушунтириб берувчи расмий ҳужжатдир.

 

Мазкур саволга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев қуйидагича жавоб беради:

 

“Тушунтириш хатининг шаклига (қўлда ёки компьютерда ёзилишига) нисбатан қонун ҳужжатларида ҳеч қандай талаб белгиланмаган. Шунинг учун маълум бир ташкилотларда қабул қилинган иш юритиш шаклига мувофиқ тушунтириш хати компьютерда ҳам, қўлда ҳам ёзилиши мумкин”.

 

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим.

Меҳнат кодекси. 182-модда.

 

Мутахассис Меҳнат кодексининг мазкур моддасини мисол қилиб келтирар экан, “сиздан интизомий жазо қўллаш мақсадида тушунтириш хати талаб қилинаётган бўлса керак”, - дейди.

 

Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, ходимга ножўя ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун интизомий жазо қўллаш мақсад қилинганда, нима учун ундан тушунтириш талаб қилинади, бунинг асосий мақсадни тушуниб олиш керак.

 

“Тушунтириш хати талаб қилишдан асосий мақсад, ножўя ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилганликда айбланаётган ходимнинг ҳақиқатда айби борми ёки йўқми, бунга сабаб бўлган ҳолатлар аслида нима учун келиб чиққан, шу фактларга ходим томонидан аниқлик киритишдир”.

 

Мутахассис юқорида айтган сўзига изоҳ берар экан, шундай дейди:

 

“Яъни, тушунтириш хати орқали ходимга ўзининг айбсизлигини исботлаш, ё бўлмасам, ўзидаги узрли сабабларни баён қилиш имкони берилади. айнан шу сабабли ҳам, тушунтириш хати ходимнинг тилидан эркин ҳолда ёзиладиган ҳужжат ҳисобланади”.

 

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев тушунтириш хатини иш берувчи ёки унинг вакили ёҳуд қандайдир текширувчилар айтиб турганига қараб ёздириш амалиётини нотўғри деб ҳисоблашини таъкидлайди.

 

“Тушунтириш хатингизда айбсизлигингизни ёки бошқа узрли сабабларни келтиришингизга ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди”, - дейди мутахассис.

 

Аввалроқ боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш тартиби бўйича мутахассис маслаҳат берган эди

 

Оламгир Абдиев

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"