Жаҳон

Украина Россияга Ғарб қуроллари билан зарба беришга рухсат олиши мумкин

Бу ҳақида "Bloomberg" нашри хабар берди.

Украина Россияга Ғарб қуроллари билан зарба беришга рухсат олиши мумкин

 

"Иттифоқчиларнинг Ғарбнинг узоқ масофали қуроллари билан Россия Федерациясидаги нишонларга зарба бериш чекловларини юмшатиш тўғрисидаги қарори 24 сентябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида дунё етакчиларининг йиғилишидан олдин қабул қилиниши даргумон", - деб ёзади "Bloomberg".

 

13 сентябрь куни Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Кей Стармер учрашувда Россия Федерациясига зарба беришга рухсат бериш масаласини ҳам муҳокама қилади.

 

Аввалроқ Политисо Оқ уй Украинанинг Россия ҳудудига ҳужумлар учун Америка қуролларидан фойдаланишига қўйилган чекловларни юмшатиш режасини якунлаётгани ҳақида хабар берган эди.

 

Британиянинг "The Guardian" нашрига кўра, Лондон аллақачон Украинага Россиядаги нишонларга қарши Сторм Шадов қанотли ракеталаридан фойдаланишга рухсат беришга қарор қилган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.