Жамият

Халқ банки вакили муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетганлиги сабабларини ZAMON.Uz'га очиқлади

Бугун Акциядорлик тижорат Халқ банки расмий каналида ушбу банкда муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетганлиги сабабли тижорат кредитлари бериш вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

Халқ банки вакили муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетганлиги сабабларини ZAMON.Uz'га очиқлади

 

 

Ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Акциядорлик тижорат Халқ банки матбуот хизмати раҳбари Юнус Бўронов билан боғландик.

Банк вакили Акциядорлик тижорат Халқ банкида тижорат кредитлари бериш вақтинча тўхтатилганини тасдиқлади.  Аммо яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш  йўлга қўйилишини маълум қилди.

—Мижозлар томонидан айнан қайси йўналишдаги кредитлар қайтарилмаяпти?

   — Ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга ажратилган кредитларнинг қайтарилишида жиддий муаммо юзага келмоқда. Дейлик, баъзи ҳудудларда жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг қайтарилишида муаммо юзага келаётган бўлса, бошқа ҳудудларда юридик шахсларга берилган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаяпти. Айниқса, Тошкент шаҳрида муаммоли кредитлар салмоғи бир мунча  ошган.

Шунингдек, Халқ банки ижтимоий йўналишлар, чорвачиликни ривожлантириш, “Ҳар бир оила  тадбиркор”, Аёллар тадбиркорлиги, “Ёшлар келажагимиз” каби Давлат дастурлари доирасида ажратган кредитларнинг ҳам катта қисми муммоли кредитларга айланган. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, ушбу дастурлар доирасида аҳолига имтиёзли кредит Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси  (14 фоиз ) даражасида берилмоқда. Энг катта муаммо   ижтимоий дастурларга ажратилган кредитларда бўляпти. Лекин ушбу Давлат дастурлари бўйича кредитлар ажратилиши тўхтатилгани йўқ. Тижорат кредитларини ҳам Халқ банкининг ҳар бир филиалида қайтган кредитлар ҳисобига олиш мумкин.

—Бу борада қандай чора-тадбирлар кўриляпти?

—Айни пайтда Ҳукумат топшириғига кўра, Халқ банкини қисқа муддатларда соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда. Бу масалада Молия вазирлиги ва  Марказий банк билан йил охирига қадар амалга ошириладиган шошилинч чоралар-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, банкнинг 2021 йил 1 июль ҳолатига кредит портфелидаги муаммоли кредитлар қолдиғи 15 фоизга етган: 3 триллион 200  миллиард сўмдан ошган.

Муножат Валиева

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"