Жаҳон

Хитой Ҳиндистон билан чегарага катта қўшин тўплаяпти — Ҳиндистон ТИВ

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Хитой чегарада катта миқдорда ҳарбий куч тўплаяпти. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Хитой Ҳиндистон билан чегарага катта қўшин тўплаяпти — Ҳиндистон ТИВ

 

 

Вазирлик расмий вакили Ариндам Багчи икки мамлакат ўртасидаги низоли ҳудуд – Ладакхда Хитой қўшинлари тўпланаётганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Ҳиндистон бунга нисбатан жавоб чораларини кўришга мажбур.

 

“Хитой чегара туманларига  катта миқдорда қўшин ва қурол-яроғларни жойлаштиришда давом этмоқда. Шунинг учун миллий манфаатлар ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ҳиндистон қуролли кучлари жавоб чораларини кўришга мажбур бўлди”, – деган Багчи.

 

Мансабдор икки давлат чегарасидаги тарангликка  Пекин жавобгар эканини таъкидлаган. Багчи Хитойнинг хатти-ҳаракатлари икки томонлама тузилган барча шартнома ва келишувларнинг бузилишига олиб келганини қайд этган.

 

Маълумот ўрнида: 2020 йил ёзида Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги азалий чегара низоси қайта авж олди. Бунинг оқибатида ҳар икки давлат чегарага катта миқдорда куч ташлаган. Пекин ва Деҳли Аксайчин ҳамда Ладакх ҳудудларига даъво қилиб келади.

 

Бундан аввал Хитой мудофаа вазирлиги қуролланиш пойгаси авж олиши ҳақида огоҳлантирганди. Шунингдек, Вашингтонда “Осиё НАТОси” учрашуви ташкил этилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"