Ўзбекистон

Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Бугун, 18 июнь куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳазорасп универсал савдо комплекси”АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

 

Хабарга асосан ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин майдонини бошқа дўконларга ўтиб, кенгайиши ва савдо комплекси ҳудудининг 4,2 минг квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

 

Ёнғин натижасида 300 квадрат метр майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари ҳамда туман ҳокими чиққан.

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Тошкент автобусларидаги қорайтирилган ойналар ва ишламаётган электрон таблолар юзасидан эътирозлар билдирилган эди.

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

21 ноябрь куни эрталаб AQI бўйича “ўртача” даража қайд этилиши кутилмоқда.

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Гўштнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан лаборатория текшируви ўтказилади.

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Президент 31 та лойиҳа институтининг фаолиятини замон талабларига мослаштириш, уларга замонавий технологиялар ва илғор ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

Биржа савдоларига чиқарилган бензиндан юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Мажмуа бир вақтнинг ўзида 6 минг нафаргача меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконини беради.

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Гавжумликни камайтириш учун Чилонзор бекати ўрнига «Мирзо Улуғбек», Халқлар дўстлиги бекати ўрнига эса «Миллий боғ» бекатидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

Энг юқори натижа Самарқанд давлат чет тиллар институти битирувчиларида қайд этилди.