Ховос туманида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди
Марихуанангнинг умумий оғирлиги 566 (беш юз олтмиш) грамга тенглиги аниқланган.

“Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари бўлган шунингдек, кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш” тезкор профилактик тадбири давомида Ховос тумани, Ховособод маҳалласида яшовчи М.И нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйнинг ошхонасидан целлофан пакетга ўралган ҳолда тахминан оғирлиги 100 грамм ўткир ҳидли ўсимлик моддаси топилган.
Бу ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур моддалар уй ҳаммомидан ҳам (500 грамм), 10-15 грамлиги эса ҳовлидан катак қоғозда қуритилган ҳолда топилган. Ҳуқуқ тартибот ҳодимлари томонидан мазкур гиёҳвандлик воситалари холис гувоҳлар иштирокида далилий ашё тариқасида олиб қўйилган.
Вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, фуқаро М.И нинг яшаш хонадонидан топилган “ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳвандлик модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда - Марихуана деб аталиши, марихуанангнинг умумий оғирлиги 566 (беш юз олтмиш) грамга тенглиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Оламгир Абдиев







