1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

"Яккаланиб қолишни истамаймиз" — Имрон Хон

Покистон ҳукумати раҳбари "Толибон" ҳокимиятини тан олмаётгани сабабини айтди.

"Яккаланиб қолишни истамаймиз" — Имрон Хон

 

Покистон бош вазири Имрон Хон нима учун унинг давлати "Толибон"ни тан олмаслигини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи "Le Figaro" нашрига берган интервьюсида маълум қилган. 

 

Хоннинг сўзларга кўра, у Исломободни халқаро изоляцияга тушиб қолишини истамайди. “Толиблар режимини тан олган ягона давлат сифатида яккаланиб қолишни истамаймиз”, – деган у.

 

Шу билан бирга Покистон бош вазири “Толибон” ҳукмронлигини тан олишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, ҳаракат инклюзив ҳукумат тузишга ҳамда инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилишга ваъда берган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазифасини бажарувчи Амир Хон Мутаққий АҚШни берган ваъдаларини устидан чиқмасликда айблаганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика