1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"Йигитлар чинакам жамоавий руҳни намоён этишди"

Тимур Кападзе Испания билан ўйиндан сўнг ўз фикрини билдирди

"Йигитлар чинакам жамоавий руҳни намоён этишди"

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париждаги Олимпиадада Испанияга қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

 

“Ўйиндан мамнунман. Йигитлар матонат ва чинакам жамоавий руҳни намоён этишди. Рақибларимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди. Аммо сўнгги дақиқаларгача қаттиқ кураш олиб борилди. Ўйинда биз барча ўзбекистонликларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Жамоага ишонган барчага раҳмат айтамиз!” - деди Тимур Кападзе.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испания билан ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари муроса йўлини (0:0) танлади. Тимур Кападзе шогирдлари 2-турда Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашув 27 июль куни бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика