Жамият

ЮНEСКО «Абдуллахон» мадрасаси қайта тикланиши учун грант ажратди

ЮНEСКО Умумжаҳон мероси маркази 2020 йил октябрда жаҳон бўйлаб маданий мерос объектларини сақлаш ва реставрация қилиш мақсадида қиймати 30 минг АҚШ долларига тенг халқаро грант дастурини эълон қилган.

ЮНEСКО «Абдуллахон» мадрасаси қайта тикланиши учун грант ажратди

 

 

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасасини қисман таъмирлаш мақсадида ушбу грант дастури учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этган.

 

«Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган лойиҳалар орасидан Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасасини реставрация қилиш лойиҳаси ғолиб деб топилди. 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди. Жалб этилган маблағ ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мадрасанинг қулаб тушган қисмини тиклаш харажатларини қоплашга сарфланади», – деди Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов.

 

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуллахон II мадрасасининг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳамда мадраса деворининг ўпирилиб тушгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"