Жаҳон

Юзлаб афғонлар рухсатнома ололмагани учун Кобулда қолиб кетди — The Wall Street Journal

Шунингдек, улар орасида АҚШ фуқаролари борлиги ҳам маълум бўлди.

Юзлаб афғонлар рухсатнома ололмагани учун Кобулда қолиб кетди — The Wall Street Journal

 

Кобулда АҚШга эвакуация қилинишини кутаётган минглаб афғонлар давлат департаменти рухсатномасини ололмай, Афғонистонда қолишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" Argo волонтёрлар гуруҳига таяниб маълум қилди.

 

Argo Афғонистондан чартер рейслари орқали эвакуацияни амалга оширади. Ушбу гуруҳ вакилининг The Wall Street Journal’га маълум қилишича, Албания, Косово, Руанда ва Уганда АҚШ ҳукумати розилик билдирган тақдирда ўз ҳудудида афғонларни вақтинчалик жойлаштиришга розилик билдирган. Аммо волонтёрлар бир неча ҳафта давомида давлат департаменти рухсатномасини кутишган. Натижада уларнинг маблағи тугаб қолган.

 

Қўшимча қилинишича, эвакуация қилиниши керак бўлган афғонлар орасида АҚШ фуқаролари, доимий истиқомат қиладиганлар ва АҚШ собиқ давлат хизматчилари ҳам бор.  

 

Argo волонтёрлари улардан қўшимча ҳақ тўлашни ёки вақтинчалик бошпанани тарк этишни сўраган. Оқибатда улар бошпанани тарк этишга мажбур бўлган.

 

Аввалроқ Покистон "Толибон" га таъсир ўтказа олмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ нима учун Афғонистонни тарк этганини айтганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Путин Европада уруш бошлаши мумкин — The Washington Post

Таҳлилчилар Россия–Украина уруши фонида Европага нисбатан янги эскалация эҳтимоли сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.

custom img

Истанбулда Туркий давлатлар парламентининг биринчи норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси иштирок этди.

custom img

Ливан Президенти мамлакат энди урушларда пиёда ролида эмаслигини айтди

Жозеф Аун мамлакат энди "ҳеч кимнинг уруш майдони" бўлмаслигини ва Исроил билан сулҳ доимий келишувлар устида ишлашга олиб келиши кераклигини билдирди.

custom img

Трамп Исроилга Ливанга ҳужум қилишни таъқиқлади

АҚШ президенти “Ливанни қайта тиклаш” бўйича ҳам ташаббуслар давом эттирилишини билдирган.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғози очилганини эълон қилди

Кемалар Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ тугагунга қадар бўғоздан Эрон билан келишилган йўналиш бўйича ўтишга рухсат берилади.

custom img

Туркиядаги мактабда ота-она ўқитувчига пичоқ билан ҳужум қилди

Аввалроқ Сиверек ва Қаҳраманмарашдаги мактабларда ҳам отишма содир бўлган эди.

custom img

АҚШ ва Эрон музокаралари 6 ой давом этиши мумкин — Bloomberg

Айрим расмийлар можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва якуний келишувга эришиш учун қўшимча вақт зарур, деб ҳисобламоқда.

custom img

IDF Ҳизбуллоҳ қуролсизлантирилмагунча Ливандаги операцияларни давом эттиради

Ливан армияси Исроилни сулҳ битимини бузишда айблади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Юзлаб афғонлар рухсатнома ололмагани учун Кобулда қолиб кетди — The Wall Street Journal