Жамият

Давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушди

Акселератор гуруҳи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига анъанавий тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини баҳолаш учун интерактив портал ишлаб чиқди.

Давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушди

 

 

Фойдаланувчилар энди “BAHO.GOV.UZ” сайтида давлат хизматига берган баҳосини қолдириши мумкин.

 

 Текширув таркибига Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси, UZINFOCOM, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,  Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари киритилган.

 

Ўрганилган хорижий тажрибадан келиб чиқиб, давлат хизматларидан фуқароларнинг қониқиш даражасини ўлчайдиган – “BAHO.GOV.UZ” портали концепцияси ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

 

Фуқаролар 5 та:

 

•  мурожаатни кўришда муддатларга амал қилиш;

•  хизмат кўрсатиш малакаси;

•  одоб қоидаларига риоя қилиш;

•  адолатли ёндашув;

•  мурожаат қилиш учун шароитлар мавжудлиги бўйича махсус QR-код ёрдамида ушбу портал орқали давлат хизматлари тўғрисида (1-5 гача тизимда) ўз фикр-мулоҳазаларини қолдириши мумкин.

 

Шунингдек, экспертлар фуқаролар томонидан қўйилган салбий баҳолар тегишли давлат органлари раҳбарларига мавжуд ҳолатни чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш ва тегишли чоралар кўриш учун жиддий сигнал бўлишига ишонмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  Ўзбекистонда бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳақларини онлайн кузатиб бориши мумкинлиги ва “Yoshsaylovchi.uz”  электрон платформаси ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"