Жамият

“Yoshsaylovchi.uz” электрон платформаси ишга тушди

Бу йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 7 449 686 нафар сайловчи ёшлар иштирок этадилар. Шундан 837 952 нафари илк марта сайловда иштирок этадиган ёшлардир.

“Yoshsaylovchi.uz” электрон платформаси ишга тушди

 

 

Ёшларимизнинг сиёсий билими, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида yoshsaylovchi.uz платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев хабар қилди.

 

Унинг айтишича, ушбу платформа орқали сайлов жараёни ҳақида зарур маълумотларни олиш, сайлов участкасини аниқлаш мумкин.

 

Энг муҳими, ёшларимизнинг сайловда тўғридан-тўғри жараённи кузатишлари, хорижий экспертлар ва вакиллар билан биргаликда тажриба орттиришларига жуда яхши имконият бор. Aйниқса, бу хорижий тилларни билган ёшларимизга зўр тажриба майдони бўлади. Бунинг учун сайтдан рўйхатдан ўтган ҳолда сайловда волонтёр ёки тренер сифатида иштирок этиш имкони яратилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентлигига барча номзодлар рўйҳатга олинганди. Шунингдек, талабалар сайловда қатнашиш учун уйларига қайтиши шарт эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"