Жамият

“Қуш сотаман, оласизми?”

Ижтимоий тармоқларда “Қизил китоб”га киритилган қушларни сотиш ҳақида эълон жойлаган шахслар ушланди.

“Қуш сотаман, оласизми?”

Ижтимоий тармоқларда “Тошқирғий полапонини сотаман” мавзусида эълон тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Узумзор” МФЙда яшовчи фуқаро Б.А. тошқирғий полапонини сотмоқчи бўлган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг тезкор гуруҳи томонидан тўхтатилди. Фуқаро Б.Адан ушбу тошқирғий полапони қандай қилиб сақлаб қолгани сўралганда, 2021 йил 5 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳудудидан, табиат қўйнидан ушлаб олганлигини ва шу кунга қадар ўз уйида сақлаётганлигини айтган.

Шунингдек, ушбу қуш “Қизил китоб”га киритилган уч ойлик тошқирғий полапони эканлиги ва уни ушлаб олгани тўғрисида фуқаро Б.А. Давлат экология қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси назорат инспекциясига хабар қилмаганлиги, қуш тор темир панжарали қафасга солиниб сақланаётганлиги аниқланган.

Шунга ўхшаш ҳолат Самарқандда ҳам кузатилди. 2021 йил 14 июль куни Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилган кузатув рейд тадбирлари жараёнида ҳам, Самарқанд шаҳри “Мўлиён” МФЙда яшовчи фуқаро И.А “Қизил китоб”га киритилган тўрт дона Ўрта Осиё тошқирғийи полапонларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Мутасаддиларнинг Zamon.uz’га маълум қилишларича, айни вақтда тошқирғий полапони ветеринар кўригидан ўтказилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий чора кўрилди.

Олдинроқ, Бухоро шаҳрида ҳам “Қизил китоб”га киритилган қуш савдосининг олди олинганлиги ва табиатга қўйиб юборилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"