Жамият

Онлайн таълим: камчилик ва афзалликлар

Коронавирус пандемияси ҳаётнинг барча соҳалари каби таълим тизимини ҳам буткул ўзгартириб юборди. 2020 йил бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон ҳам   илк бор оммавий равишда масофавий таълимга ўтди. Ўтаётган вақт масофавий таълим афзалликлари билан бирга камчиликларини ҳам намоён қилди.

Онлайн таълим: камчилик ва афзалликлар

 

 

Тан олиш керак, масофавий таълим пандемия авж олган пайтда жуда муҳим эди. Чунки фавқулодда вазиятларда таълимнинг бу шакли энг мақбул йўл саналади. Ижтимоий масофани анъанавий таълимда сақлашнинг сира имкони  йўқ, лекин сиз уйда, компюьтер қурилмаси ортида ўзингизни  хавфсиз ҳис қилишингиз мумкин.

 

Масофавий таълим ўқувчи ва талабаларга ўз устларида мустақил ишлаши учун қўшимча имкон беради. Сиз мактаб ёки университетга боришга сарфлайдиган вақтингизни қўшимча адабиётлар ўқишга, спорт билан шуғулланишга, жуда бўлмаганда тўйиб ухлашга сарфлашингиз мумкин. Аммо...

 

Камчиликлар...

 

Онлайн таълим қатор фзалликлар билан бирга, айрим камчиликларга ҳам эгалигини  кўрсатди.

 

Биринчидан, масофавий таълим учун ўта зарур бўлган ннтернет тармоғига уланиш бўйича муаммо мавжуд. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 2020 йил давомида бутун дунё бўйлаб 463 миллион ўқувчининг масофавий таълим модулларига кириш учун имконияти бўлмаган. Бу, асосан, интернет муаммоси туфайли юз берган.

 

Ўзбекистонда ҳам пандемия шароитида интернет билан боғлиқ муаммолар кузатилди. Бунинг таълим сифатига салбий таъсири бўлгани шубҳасиз. 2021 йилда республикамиз интернет тезлиги бўйича 124 ўринни эгаллаган. Бу каби тезлик билан юқори даражадаги масофавий таълимни жорий қилиш қийин.

 

Иккинчидан, масофавий таълимда анъанавий таълимга нисбатан назорат сустлиги кўриниб қолди. Масалан, Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 2020 йил ўқувчилар атиги 2.5 соат вақтини дарс қилишга сарфлаган, қолган вақтда улар ижтимоий тармоқларда  видеоўйинлар ўйнашган.

 

2021  йил январь ойида  Халқ таълими вазирлиги махсус баёнотида масофавий таълим жараёнида аксарият ўқувчилар вақтини бесамар ўтказганини маълум қилди. Шу сабабли 2020-2021 ўқув йилининг 3 чорагидан бошлаб дарслар тўлиқ анъанавий шаклда ўтила бошланди.

 

Бундан ташқари, ўқув муассасалари ижтимоий ҳимоялашнинг ўзига хос механизми ҳисобланади. Пандемия буни яна бир бор исботлади. Масалан, мактаблар ёпилгунига қадар бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ ўқувчи бепул тушликдан фойдаланган. 2020 йилда эса 370 миллион бола бу имкониятдан маҳрум  бўлди ва дунёда очарчилик хавфи янада ошди.

 

Таълимнинг барча йўналишида ҳам масофавий шаклни қўллаб бўлмайди. Масалан, тиббиёт йўналишида масофавий шаклда сифатли таълим бериб бўлмайди. Ёки лабораторияларда бевосита амалиёт билан ўрганиладиган соҳалар учун ҳам бу усул мақбул эмас. Шунингдек, ногиронлиги бор шахслар учун ҳам анъанавий таълим афзал саналади. Биринчидан, бу уларга энг керакли воситани-мулоқотни тақдим этади. Иккинчидан, ногиронлиги бор ўқувчи ва талабалар сифатли таълим олиши учун моддий-техник база жуда қиммат.

 

Таълим сифатининг тушиб кетиши келажакда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳам  таъсир кўрсатади.  Масалан, Жаҳон банки 2020 йил августда пандемия давридаги таълим сифатининг пасайиши ортидан келажакда Марказий Осиё 44 миллиард  доллар зарар кўриши мумкинлигини маълум қилган эди. Бу таълим соҳасига аввалгидан-да кучлироқ эътибор беришни тақозо этади.

 

Маълумот учун: 9- август куни АОКАда ташкил этилган брифингда Халқ таълими вазирлиги  янги ўқув йилида таълим гибрид шаклда бўлишини маълум қилди

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"