Жамият

Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий боғча: уни қандай очиш мумкин?

Эртамиз бугунгиданда яхшироқ бўлиши учун фарзандлар тарбияси ва таълимига кўпроқ эътиборли бўлишимиз зарур. Уларни мактабгача таълимдан тўғри йўлга йўналтириб, тўғри ўқитсак, билимли салоҳиятли, юртимиз учун керакли кадрлар етишиб чиқишига ишонамиз. Шундай экан мактабгача таълим тизимига катта урғу бериш лозим.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий боғча: уни қандай очиш мумкин?

 

 

Аввалги мақоламизда хусусий боғча очишни ният қилган тадбиркорлар учун қаерга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида  батафсил маълумот берган эдик. Бугун давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ҳақида сўз юритамиз. Бу борада Мактабгача таълим вазирлиги давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси ўринбосари Aбдураҳмон Aбдусаломов қуйидагиларни маълум қилди.

 

— Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий боғчалар очиш учун Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилинади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлда қабул қилинган 595- қарорига мувофиқ битим тузилади. Унда тадбиркорлик тўғрисида гувоҳнома, оилавий боғча очиш учун ариза, очилажак боғчанинг (ичи, ташқариси, жиҳозлари, шароити тасвирланган) суратлари ҳамда ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари тақдим этилади. Шундан сўнг ариза кўриб чиқилиб, рухсатнома олиш мумкин бўлади.

 

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бериладиган рухсатномани олган вақтдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди.

 

Ҳозир Президентнинг ПҚ 5144 қарорига кўра оилавий боғчаларга 50 тагача бола қабул қилиш мумкин. Бу, албатта, боғчанинг сиғимига боғлиқ.

 

Олдин битта гуруҳда битта тарбиячи ва битта энага ишлаган бўлса, ҳозир 50 тагача  ўринли боғчада 4 та — иккита энага, иккита тарбиячи меҳнат қилади. Уларнинг маоши ўша ҳудуддаги давлат боғчалари ойлик маошидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Маош 1,75 коэффициент бўйича, кейинги ойнинг 5 кунида тўланади.

 

Оилавий боғчаларда 75 фоиз бола давлат боғчалари тўлови бўйича қабул қилиниши шарт. Бу, албатта, ҳудудига қараб фарқ қилади. Чунки вилоятлардаги тўлов билан пойтахтдаги  тўлов ўртасида тафовут мавжуд.

 

Болаларнинг қолган 25 фоизи боғча эгаси  хоҳлаган тўлов бўйича қабул қилиниши мумкин. Бу, албатта, рақобатга, ўша ҳудуднинг имкониятига боғлиқ.

 

Кадрлар ҳар уч йилда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан аттестациядан ўтказилади.

 

Давлат-хусусий шериклик нодавлат боғчаларининг бошқа шакли ҳам мавжуд.

 

Уни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 944-қарорида кўрсатилган йўриқнома асосида очиш мумкин.

 

Ушбу қарорга мувофиқ тадбиркор Мактабгача таълим вазирлигига аризага  ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, бинога бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда), ариза тақдим этиладиган кундан узоғи билан бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумот, лойиҳа қийматининг камида 25 фоизини молиялаштириш бўйича хусусий шерикнинг имкониятини тасдиқловчи ҳужжат ёки бошқа ташкилот кафиллиги, ташкил этиш режалаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносининг белгиланган тартибда тасдиқланган ва келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳудуддаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича хулосалари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичларни илова қилиб топширади.

 

Ушбу ҳужжатлар ўрганилгач, маъқул топилса, сиз  бемалол фаолият юритишингиз мумкин.

 

                                                                                

Достонбек Бахтиёрзода

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.