Жамият

Тақиқланган гиёҳванд моддаси блок-постда ушлаб қолинди

Наркотик ва психотроп моддалар истеъмол қилиш нафақат саломатликка, балки миллат маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бу каби иллатларни четдан юртимизга кириб келишининг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо шундай бўлишига қарамай, чегара ва блок-постларидан ноқонуний йўллар билан олиб ўтиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Тақиқланган гиёҳванд моддаси блок-постда ушлаб қолинди

 

 

Жорий йилнинг 29 август куни соат 23:00 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ЙПХ инспекторлари томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Spark” русумли, давлат рақами 01 Е 135 ТА бўлган автоулов тўхтатилиб, текширилади. 1972 йилда туғилган, И.К. бошқарувидаги ушбу автомашина салони торпедкасидан қора целофанга ўралган, 2 дона 20 граммлик шприцга тўлдирилган, тақиқланган, оч жигар рангли суюқлик моддаси топилиб, холис гувоҳлар иштирокида олинган.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи И.К. Олмазор тумани Ички ишлар органлари  фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 августдан 26 августга ўтар кечаси ўтказилган тезкор тадбирларда 3 та ҳолатда гиёҳвандлик моддаси ва психотроп дори воситалари олиб юрилиши аниқлангани ҳамда психотроп дори воситалари эгасига етиб бормагани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"