Жамият

Пулга ўралган  оғу

Маълумотларга кўра, гиёҳвандликка ружу қўйган ёшларнинг акасариятини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давомида аниқланаётган жиноятлар ҳам асосан ёшлар томонидан содир этилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Пулга ўралган  оғу

 

 

Хусусан, 25 августдан 26 августга ўтар кечаси ўтказилган тезкор тадбирларда 3 та ҳолатда гиёҳвандлик моддаси ва психотроп дори воситалари олиб юрилиши аниқланди.

 

Тунги соат 00:30 ларда Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳрига кириб келаётган, “Cobalt” русумли, давлат рақами 30 Q 577 MA бўлган автоулов Пост патруль хизмати ходимларида шубха уйғотди. Автоулов тўхтатилиб, текширилганда иштихонлик ҳайдовчи Ғ.Бекназаровнинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, истеъмол учун тайёр бўлган гиёҳванд моддаси топилди.

 

 

 Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ғ.Бекназаров Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилди.

 

Худди шунгай ҳолат Яккасарой туманида ҳам аниқланди. 29 ёшли С.Фазлиддинов бошқарувидаги “Spark” русумли, давлат рақами 01 Х 271 WA бўлган автоулов тўхтатилиб, текширилганда 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, истеъмол учун тайёр бўлган гиёҳванд моддаси топилди.

 

 Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳайдовчи Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-ИИБга  топширилди.

 

Тадбир давомида автоуловлардан психотроп воситалар  ҳам аниқланди. Масалан, А.Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган, Ё.Газиев бошқарувидаги “Damas” русумли, давлат рақами 01 С 104 МВ бўлган автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Шубҳа остига олинган ушбу ҳайдовчи текширилганда чўнтагидан ва машина салонидан бир донадан “Тропикамид” ва “Регапен” дорилар ҳамда 1 дона пичоқ топилди.

 

 

 Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи тегишли органларга топширилган.

 

Шунингдек тадбир давомида  маст ҳолда автомашина бошқарган 19, тегишли ҳужжатларсиз 109, қонуний талабларни бажармаган 14 ва 5 нафар  овоз сўндиргич (глушитель) ўрнатган, машина ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтириб, автоулов бошқарган 6 нафар  хайдовчи аниқланди. Уларга нисбатан  қонуний чора кўрилди.

 

Аввалроқ Яккасаройда ўтказилган тунги рейдда “Lacetti” салонидан гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева тайёрлади.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"