Жаҳон

"Толибон"дан интервью олган журналист аёл ҳаракатдан қўрққани боис Афғонистонни тарк этди

Афғонистонлик журналист Беҳешта Арганд “Толибон”дан қўрққани сабабли мамлакатни тарк этди.

"Толибон"дан интервью олган журналист аёл ҳаракатдан қўрққани боис Афғонистонни тарк этди

 

 

Беҳешта Арганд TOLO newsда ишлаган. 15 август куни “Толибон” ҳукуматни эгаллагандан сўнг ҳаракат вакилларидан ҳисобланган  Абдул Ҳақ Ҳамад билан тўғридан-тўғри интервью олиб борган. Бу эса жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортганди.

 

Журналист CNNга мамлакатни тарк этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. Хусусан, WhatsApp тармоғи орқали,

 

"Мен мамлакатни тарк этдим, сабаби миллионлаб инсонлар қатори мен ҳам ‘Толибон’дан қўрқаман", -дея маълум қилган.

 

Шунингдек, Афғонистоннинг икки аёл учувчисидан бири Сафия Ферузий ҳам тарк этган. Ферузий толиблар томонидан тошбўрон қилингани хабар қилинган эди, аммо кейинчалик Қатарда эканлиги маълум бўлди.

 

“Толибон” 17 август куни берган матбуот анжуманида аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ваъда берган. Аммо шундан кейин аёлларнинг ишга келиши тақиқланди. Шунингдек, дастлаб ҳаракат аёлларнинг таълим олишига тўсқинлик қилмаслиги маълум қилган. Лекн кейинчалик Бадахшон вилоятида  6 синфни битирган қизларга таълим олиш тақиқлаб қўйилди.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ортидан толиблар Афғонистонда  фаоллашди. 15 август куни Кобулнинг “Толибон” томонидан эгалланиши Афғонистондан кўплаб аёлларни ҳам тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирда биргина АҚШ 100 минг афғонистонликларни эвакуация қилгани айтилмоқда.

 

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

custom img

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

custom img

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

custom img

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"