Қашқадарёда уй талашган отахон набирасини пичоқлаб қўйди
Қашқадарёда уй талашган отахон набирасини пичоқлаб қўйди.


Жорий йилнинг 29 август куни соат 22:00 лар атрофида Қарши тумани «Пахтазор» маҳалласида яшовчи нафақахўр T.O. набираси О.Ғ. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган.
Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотига кўра, жанжал сабаб бобо набирасини чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида набира тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда маст фуқаро танишини пичоқлаб ўлдириб қўйгани ҳамда Қашқадарёда 60 ёшли эркак шаръий никоҳдаги тўртинчи хотинини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.







