Жамият

Булунғурда маст эркак амакисини кетмон билан жароҳатлаб, ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида маст фуқаро амакисини кетмон билан уриб, унинг бевақт ўлимига сабабчи бўлди.

Булунғурда маст эркак амакисини кетмон билан жароҳатлаб, ўлдирди

 

 

30 ёшли Б.О. жиянининг туғилган кунида спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда тунги соат 03:00 атрофида амакиси Н.А.нинг уйига борган ва жанжал чиқарган. Таъкидланишича, Б.О. уни тинчлантирмоқчи бўлган амакисини калтаклаб, кетмон билан бошига уриб, ўлдирган.  

 

Белгиланган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида А.Н.нинг ўлимига танасида оғир тан жароҳат белгилари мавжудлиги сабаб бўлгани айтилган. Суд томонидан 30 ёшли Б.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан тўғри малакаланган деб топилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қизириқ туманида сув талашиб, ўзаро жанжал оқибатида фуқаро қўшнисини кетмон билан ургани ҳамда Навоийда ука акасини кетмон билан уриб, ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.