Жамият

Хабарларни тақиқлаш, ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйиш - акс таъсирга олиб келади — Саида Мирзиёева

Бугун, 9 сентябрь куни пойтахтимизда ЕХҲТнинг Марказий Осиё 23-Медиа конференцияси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хабарларни тақиқлаш, ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйиш - акс таъсирга олиб келади — Саида Мирзиёева

 

 

Унда ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейру, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари бўйича координатори Ханс-Улрих Им, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва бошқа юқори мартабали мутасаддилар иштирок этди.

 

Конференциянинг биринчи сессиясида “Ижтимоий ахборот: қадриятлар, мазмун ва стратегик дилеммалар. Марказий Осиёда ижтимоий ахборот материалларининг қабул қилиниши” мавзуси юзасидан халқаро экспертлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

 

Саида Мирзиёева “Ўзбекистондаги ОАВларнинг катта қисми ўқувчилар ишончи ва ҳурмати капитал эканини яхши англайди”, дея ОАВнинг сўнгги беш йилда шиддатли ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, кун давомида ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейрунинг АОКА раҳбари билан учрашуви режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"