Жамият

Жамоат транспорти (автобуслар) дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сони очиқланди

Жамоат транспорти (автобуслар) узоғимизни яқин қилиши билан бирга хавфсизлигимизни ҳам таъминлайди. Юртимизда фуқароларга бугунги кун талабларига мос, ҳар томонлама қулай автобуслар орқали хизмат кўрсатилмоқда. Қолаверса, транспорт воситалари малакали ҳайдовчилар томонидан бошқарилиб, йўловчилар ўз манзилларига эсон-омон етказилмоқда.

Жамоат транспорти (автобуслар) дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сони очиқланди

 

 

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сони (1-31 август ҳолатига кўра) бўйича маълумот тақдим этди.

 

 

Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

 

  • 131- сонли йўналиш - 205 628;

  • 24 - сонли йўналиш - 159 512; 

  • 147 - сонли йўналиш - 154 225.

 

Энг кам фойдаланилган йўналишлар:

 

  • 196- сонли йўналиш - 1 516;

  • 113- сонли йўналиш - 6 570;

  • 184 -сонли йўналиш - 8 242.

 

Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:

 

  • Mercedes-Benz LF - 2 901 170;

  • Isuzu - 2 412 062;

  • Man - 1 536 421;

  • Saz LE 60 -  701 071.

 

128 та йўналиш бўйича жами йўловчилар сони: 7 550 724.

 

Бундан аввал АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоат транспорти ҳаракати билан боғлиқ муаммолар кўтарилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жамоат транспорти (автобуслар) дан бир ой мобайнида фойдаланган йўловчилар сони очиқланди | Zamon.uz