Жамият

"Ўзимизни кўчаларда бир йилдан буён автомобиль бошқараман" — Жиззахда 13 ёшли бола "Lacetti" бошқариб кетаётгани аниқланди

Жиззах вилоятида "Lacetti" автомашинасини 7-синф ўқувчиси бошқариб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

"Ўзимизни кўчаларда бир йилдан буён автомобиль бошқараман" — Жиззахда 13 ёшли бола "Lacetti" бошқариб кетаётгани аниқланди

 

 

Қайд этилишича, Жиззах вилояти, Зомин туманида ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti тўхтатилганда, рул бошқарувидан 13 ёшли, 7-синфда ўқийдиган бола тушиб келган.

 

Автомобиль салонида ушбу боланинг укаси ва синглиси ҳам бирга экани аниқланган. ЙПХ ходими «Ота-онангизнинг хабари борми автомобиль бошқарганингиз ҳақида?» – деб берган саволига бола «Ҳа, хабарлари бор, ўзимизни кўчада бир йилдан бери бошқариб юраман» — дея жавоб қайтарган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида 16 ёшли фуқаро иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг 13 ёшли укаси оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"