Жамият

Фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Андижон ва Фарғона вилоятларида фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фуқароларни Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

 

 

Маълум қилинишича, фуқаро Ж.М. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга юборишини айтиб, олдиндан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоятИ бошқармалари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Бундан ташқари, Марғилон шаҳрида ҳам фуқаро А.К. бошқа бир фуқаро О.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ Бухорода БухДУга киритиб қўйишни ваъда қилиб $4 минг олган фирибгар ушлангани ҳамда Жарқўрғон туманида заҳирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.