Жаҳон

“Толибон”ча сўз эркинлиги. Афғонистонда юздан ортиқ ОАВ фаолияти тўхтаган

Толиблар ҳокимиятни эгаллагандан кейин 150 та оммавий ахборот воситаси ёпилган. Ҳаракатнинг журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилмасликка берган ваъдасига қарамай, улар “Толибон”га ҳамон ишончсизлик билан қарамоқда.

“Толибон”ча сўз эркинлиги. Афғонистонда юздан ортиқ ОАВ фаолияти тўхтаган

 

 

“TOLO News”нинг маълум қилишича, ОАВ ёпилишига асосий сабаб - молиявий қийинчиликлар ва толиблар қўяётган чекловлар. Афғон Миллий журналистлари иттифоқи вакили Масрур Лутфий қайд этганидек,  агар халқаро ташкилотлар бунинг олдини олмаса, “тез орада матбуот эркинлиги ва бошқа фуқаровий эркинликлар бутунлай барҳам топади”. 

 

Фаолиятини якунлаган ОАВлардан бири “Inakas” телеканали. Бу канал мамлакатнинг 3 вилоятига кўрсатув узатади. Аммо айрим компаниялар рекламага пул тўлашни тўхтатиши ортидан каналда молиявий муаммолар пайдо бўлди. Шундан кейин “Inakas” ёпилган.

 

Аввалроқ “NDTV “ нашри мамлакатнинг энг йирик ОАВларидан бўлган “TOLO News” тақдири ҳақида мақола эълон қилган. Унда телеканал вакиллари толибларга нисбатан ишонч паст эканлигини айтган.

 

“Толибон”га қарши турли шаҳарларда намойишлар бошланиб кетгач, ҳаракат бу воқеаларни журналистларга ёритишни тақиқлаган. Бундан ташқари бир неча ОАВ ходимлари калтакланган. Хусусан, ўтган ойда айнан “TOLO News” мухбири толиблар томонидан  жазоланган эди. Шунингдек, “Толибон” ҳокимиятни эгаллагандан кейин интервью олган журналист аёл мамлакатдан чиқиб кетган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"