Жамият

Тошкентдаги ядро университетига директор тайинланди

Шавкат Абдукомилов "ММФИ" Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда "Uzatom" агентлиги хабар берди.

Тошкентдаги ядро университетига директор тайинланди

 

 

Қайд этилишича, шу кунгача техника фанлари номзоди Ш.Абдукомилов "Ўзатом" агентлигининг "Илм-фан, инновация ва кадрларни тайёрлаш" бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2019 йилнинг 3 сентябрь куни бошлаган бўлиб, бугунги кунда филиалда бакалаврлар кундузги таълим дастури асосида “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялар”, “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси” ва “Электр энергетикаси ва электротехника” таълим йўналишлари бўйича таҳсил берилмоқда.

 

Аввалроқ Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзод Нарматов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентдаги ядро университетига директор тайинланди | Zamon.uz