Жамият

"Мен ўзбек тилини, унинг бой маданий меросини яхши кўраман" — венгриялик навоийшунос

Венгриялик навоийшунос Бенедек Пери Ўзбекистон, уни танти ва чапани халқига қалбан яқин. Чунки у ўзбек тилини, унинг бой маданий меросини чин дилдан ўрганишни яхши кўради. Айниқса, Навоий ва Бобурга ихлоси баланд.

"Мен ўзбек тилини, унинг бой маданий меросини яхши кўраман" — венгриялик навоийшунос

 

У Венгрияда туркий адабиётни тадқиқ этиб келаётган таниқли олимлардан. Ҳар сафар Ўзбекистонга ташриф буюрганида уни ўзгача ҳаяжон босади. Гўё, Алишер Навоий билан учрашаётгандек қувонади, кўнглида алланечук туйғулар жўш уради. Ҳар бир ўзбек чеҳрасида буюк мутафаккир таърифлаган муҳаббат шуълаларини кўради.

 

Бенедек Пери 1966 йили Венгрияда туғилган. У талабалик давридан бошлаб ўзбек адабиётини ўрганишга қизиққан. Шайбоний, Саккокий, Турди, Увайсий, Зулфия, Назир Сафаров, Саид Аҳмад, Иззат Султон, Уйғун каби адабиётимиз намояндалари ижоди бўйича тадқиқотлар олиб борган.

 

— Венгрияда Ўзбекистон ва Алишер Навоий билан боғлиқ ишларнинг бошланиши машҳур туркийшунос олим Армин Вамбери (1832–1913) номи билан боғланади, - дейди олим.

 

 У 1863 йили Ўзбекистон ҳудудига келган. Вамбери тўрт йил умрини Истанбулда ўтказган. Ўшанда у ўзбек мумтоз адабиёти намуналари, хусусан, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий асарлари билан танишган. Олим изланишлари давомида бу асарларни усмонли турк китобхонлари тушунишлари осон бўлиши учун XVI асрда тузилган “Абушқа” луғати қўлёзмасини можор тилига таржима қилиб, 1862 йили Венгрияда чоп эттиради. Шунингдек, Вамбери “Муҳокамат ул-луғатайн” асарининг баъзи қисмларини ҳам можор тилига таржима қилади ва шу йили Венгрияда нашр қилдиради.

 

Сўнгги йилларда Бенедек Пери кўпроқ Алишер Навоий ижодини ўрганиш билан машғул. Бу йўналишдаги мақолаларини инглиз тилида нашр этяпти. Масалан, Ўзбекистонда унинг “Алишер Навоий форсий шеъриятининг усмонли султон Салим I (1512-1520)нинг ғазалларига таъсири” номли инглизча мақоласи чиққан. Унинг кузатишларига кўра, Навоийдан кейин яшаган турк султони султон Салим Иккинчи Навоийнинг “Девони Фоний”сидан ўрин олган ғазаллар таъсирида форсий шеърлар битган экан. Бу эса, ўз даврида Шарқда Навоий, нафақат туркий, балки форсий адабиётда ҳам ўз ўрнига эга кучли шоир деб тан олинганини кўрсатади.

 

Бенедек Пери Навоийнинг форсча шеърлари кирган “Девони Фоний”ни нашрга тайёрлаш устида ишламоқда.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Хива шаҳрида ташкил этилаётган “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” маданий форуми доирасида ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг конгрессида юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларга ва айниқса маданий мерос ва маънавиятга давлат миқёсида берилаётган улкан эътибор алоҳида эътироф этилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

"Мен ўзбек тилини, унинг бой маданий меросини яхши кўраман" — венгриялик навоийшунос | Zamon.uz