Жамият

“Суд ўғлимни қамаб юборяпти, айбсиз эди. Ўзимни ёқиб юбораман”

Наманганда судга таъсир ўтказишга уринган маҳаллий блогер Ш.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

“Суд ўғлимни қамаб юборяпти, айбсиз эди. Ўзимни ёқиб юбораман”

 

 

 

Аниқланишича, блогер Ш.Ю. жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва бошқа моддалари билан айбланаётган К.Т.га оид жиноят иши бўйича енгилроқ жазо тайинланишига эришиш мақсадида судья қабулига киради. Судьяга ҳали мазмунан кўриб чиқилмаган (?!) иш бўйича интервью бериш талабини қўяди. Бунга жавобан судья қачон ва қай тартибда интервью беришига оид қонун нормаларини тушунтириб, ёзма мурожаат этишини сўраганда блогер ҳеч қандай изоҳсиз, чиқиб кетади.

 

Сўнг Ш.Ю. судланувчининг онаси билан телефон орқали боғланиб, гўёки, судьяни “духи”га ўтқазгани, ўғлини жарима жазоси билан суд залидан олиб чиқиб кетиши мумкинлигини, бунинг учун биргаликда иккита видеоролик тайёрлаш кераклигини айтади. Видеороликнинг бири “судьяга раҳмат, адолатли экан”, иккинчиси “суд ўғлимни қамаб юборяпти, айбсиз эди, ўзимни ёқиб юбораман” мазмунида бўлиши кераклиги, агар судья жарима жазо тайинлашга рози бўлмаса, иккинчи видеороликни интернет тармоғида тарқатиб юборишини билдиради.

 

Бунинг эвазига судланувчининг онасидан 500 АҚШ доллари талаб қилади.

 

 Олиб борилган терговга қадар текшириш натижасида Ш.Ю.га нисбатан  туҳмат (ЖК 139-модда) ва фирибгарликка (ЖК 168-модда) қасд қилиш, шунингдек, суд ишларига аралашиш, яъни адолатсиз ҳукм чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш (ЖК 236-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинлангани ҳамда судьялик лавозимларига қайта тайинловлар амалга оишрилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Суд ўғлимни қамаб юборяпти, айбсиз эди. Ўзимни ёқиб юбораман” | Zamon.uz